Бош прокуратура UzAuto Motors’га нисбатан жиноий иш қўзғатишни рад этди
Жорий йилнинг 21 август куни Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ўтказилган текширув якунлари бўйича UzAuto Motors АЖда қонунчилик ҳужжатлари бузилиши, коррупцион ҳолатлар ва истеъмолчилар ҳуқуқларига путур етказиш каби аломатлар кўринаётганлиги сабабли бош прокурорга “Депутатлик сўрови” юборган эди.

Фото : KUN.UZ
Расул Кушербаевнинг ёзишича, “Депутатлик сўрови” ўзи, Дониёр Ғаниев, Нодир Жумаев, Бекмирза Эшмирзаев, Зафар Жалолов, Анвархон Темиров томонидан юборилган. Унда масалани Бош прокуратура маҳкамаси томонидан ўрганиб, ҳуқуқий баҳо бериш ва жиноят аломатлари бор ёки йўқлиги юзасидан ўз нуқтайи назарини баён этиш сўралган.
“Кўпчилик сайловчиларни қизиқтираётган сўров юзасидан шу йилнинг 4 ноябрь куни бош прокурор ўринбосари имзоси билан хабарнома шаклида жавоб хати олдик.
Бош прокуратура томонидан 2020 йил 28 октябрь санаси билан рўйхатдан ўтказилган хабарномада UzAuto Motors АЖда ўтказилган текширишда тўпланган ҳужжатлар бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатиш рад этилганлиги, агар текширишдан норози бўлсак қарор устидан шикоят қилишимиз мумкинлиги маълум қилинган”, – деб ёзади Расул Кушербаев.
Унинг маълум қилишича, “Парламент назорати тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига мувофиқ давлат органлари, хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг сўровига, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ёзма жавоб юбориши, сўровга жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланиши белгиланган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 193-моддасига мувофиқ, мансабдор шахслар томонидан парламент сўровини, депутат, сенатор сўровини кўриб чиқмасдан қолдириш ёки уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ёхуд улар юзасидан била туриб нотўғри маълумотларни қасддан тақдим этиш, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Жорий йилнинг июль ойи охирларида Монополияга қарши кураш қўмитаси UzAuto Motors АЖга нисбатан иш қўзғатганди.
Ўз навбатида, UzAuto Motors баёнот билан чиқиб, автомобиллар нархи асосли ва ҳозирги вазиятда нархни пасайтириш имконсиз эканини маълум қилди.
Сентябрь ойи ўрталарида UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси томонидан компанияга асоссиз оширилган нархларни бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатмасини ўз ичига олган қарори устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят қилди.
30 октябрь куни суд автомобиллар нархи масаласида UzAuto Motors фойдасига қарор чиқарди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган маблағларидан 95 млн доллар Ўзбекистонга қайтарилган
Ўзбекистон | 15:54
-
Наманганда оилавий боғча тарбиячиси 1,5 ёш боланинг оёғини куйдириб қўйгани айтилмоқда
Жамият | 15:31
-
Россия қўшини Киевга ракета зарбаси йўллади. Қурбонлар бор, ўнлаб кишилар яраланган
Жаҳон | 15:26
-
Генерал Попов 5 йилга қамалди
Жаҳон | 15:09
Мавзуга оид

12:21 / 10.04.2021
«Effect.uz» сайти мухбирларига қўлланилган «қамоқ» эҳтиёт чораси муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхатга ўзгартирилди

20:45 / 06.04.2021
Бош прокуратура: Effect.uz сайтининг икки мухбирига қидирув эълон қилинган

20:05 / 30.03.2021
Қийноқ учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади

17:34 / 02.03.2021