Жаҳон | 15:12 / 01.07.2019
43160
1 дақиқада ўқилади

Мексикада бир метр қалинликда дўл ёғди

Мексиканинг Гвадалахара шаҳри дўл ёғиши оқибатида муз қатлами билан қопланди, деб хабар берди Economista нашри.

Фото: Ulise Ruiz/AFP

Нашрнинг маълум қилишича, айрим жойларда музнинг қалинлиги бир метр ва ундан ортиқроқни ташкил этган. Маҳаллий ОАВдаги суратлардан йўлларни муз қоплаб олганини кўриш мумкин. Бир неча бинолар вайрон бўлган.

Фото: Ulise Ruiz/AFP
Фото: Ulise Ruiz/AFP
Фото: Ulise Ruiz/AFP
Фото: REUTERS
Фото: REUTERS
Фото: REUTERS
Фото: REUTERS

Штат фуқаро мудофааси ва ёнғин хавфсизлиги бошқармаси директори Халиско Виктор Уго Рольданнинг сўзларига кўра, дўл ёғиши оқибатида жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Diario de Mexico нашрининг ёзишича, шаҳарни муз парчаларидан тозалашда ҳарбийлар, фуқаро мудофааси ва маҳаллий ҳокимият ходимлари қатнашмоқда. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид