Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сен ёнмасанг, мен ёнмасам, зулматни ким ёритади?
Йўлни зулмат қоплаган, агар сен ёнмасанг, мен ёнмасам, ким уни ёритади?
Бири зимистон, бири чароғон икки кўча олдингиздан чиқса, қай биридан юрасиз? Албатта чироқлари кўп, ёруғ кўча сизни ўзига чорлайди. Мўминлар бамисоли ёритгувчи чироқлардир. Улар Оллоҳнинг кўчасини – динини ёритурлар. Кўча қанча ёруғ бўлса, манзилга адашмасдан етиш имкони шунча катта бўлади. Кўчада узун симёғочлар савлат тўкиб турса-ю, чироқлари ёнмаса, бундан не фойда?!
Youtube'да кўриш
Mover'да кўриш
Аудио версиясини тинглаш
Шундай экан, чин инсон бўлиш – ҳақиқий мўмин бўлишдир. Дунё эса зулмат, уни чин инсонлар ёритадилар. У зотлардан нурлар таралади. Ҳатто соялар улар ортидан эргашади. У улуғ зотлар шу даражада нурафшонки, энг чеккаларда, кўчанинг қоронғи пучмоқларида қолганлар ҳам улардан таралаётган нур орқали йўлларини топиб олади. Ҳар қандай ёруғлик масофа узайгани сайин кўздан ғойиб бўлади. Аммо у зотларнинг нури Арши аъло қадар порлаб туради. Аслида, улардаги нур Аршдан ранг олган. Оллоҳ таоло барчамизни йўлни ёритгувчи бандаларидан қилсин.
Заҳириддин Мансур