Жамият | 21:21 / 18.12.2025
1899
4 дақиқада ўқилади

Интеллектуал олимпиада ўйинлари ғолиблари тақдирланди

Интеллектуал олимпиаданинг республика босқичи 15–18 декабр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Жамоалар 6 та йўналишда - “Заковат”, “Брейн-ринг”, “Эрудит-квартет”, “Шахсий ўйин”, шахмат ва шашка ўйинлари бўйича беллашув олиб борди.

Тошкентда 18 декабр куни олий таълим ташкилотлари талабалари ўртасида Интеллектуал олимпиада ўйинлари якунланди. Тадбир Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, “Заковат интеллектуал клуби” ННТ, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

21 ноябр куни барча ҳудудлардаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги Интеллектуал олимпиаданинг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилган эди. Унда 132 та ОТМ жамоалари ҳамда 1056 нафар талаба иштирок этиб, улардан энг кучли 50 та ОТМ ҳамда 550 нафар талаба турнирнинг финал босқичига йўл олди.

Интеллектуал олимпиаданинг республика босқичи 15–18 декабр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Жамоалар 6 та йўналишда - “Заковат”, “Брейн-ринг”, “Эрудит-квартет”, “Шахсий ўйин”, шахмат ва шашка ўйинлари бўйича беллашув олиб борди.

Турнирнинг соврин жамғармаси 5 млрд 400 миллион сўмни ташкил этди. Шундан 4,5 млрд сўм президент совғаси сифатида қуйидаги олий таълим муассасаларига топширилди:

1-ўрин - Ўзбекистон миллий университети (2 млрд сўм);

2-ўрин - Тошкент давлат тиббиёт университети (1,5 млрд сўм);

3-ўрин - Фан ва технологиялар университети (1 млрд сўм).

Интеллектуал олимпиада доирасидаги барча йўналиш ғолиблари:

Брейн-ринг ўйинида:

1-ўрин: Тошкент давлат тиббиёт университети (100 млн сўм);

2-ўрин: Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали (60 млн сўм);

3-ўрин: Ўзбекистон миллий университети (40 млн сўм).

“Заковат” ўйинида:

1-ўрин: Ўзбекистон Миллий университети (100 млн сўм);

2-ўрин: Фарғона давлат университети (60 млн сўм);

3-ўрин: Қорақалпоқ давлат университети (40 млн сўм).

Эрудит-квартет ўйинида:

1-ўрин: Бухоро давлат тиббиёт институти (100 млн сўм);

2-ўрин: Фан ва технологиялар университети (60 млн сўм);

3-ўрин: Урганч давлат университети (40 млн сўм).

Шахсий ўйинда:

1-ўрин: Диёрбек Маҳмуджонов (International school of finance technology and science) - 30 млн сўм;

2-ўрин: Сардор Абдусодиқов (Ўзбекистон Миллий университети) - 20 млн сўм;

3-ўрин: Шоҳрух Бўриев (Бухоро давлат университети) - 10 млн сўм.

Шахмат (ўғил болалар):

1-ўрин: Учқун Умиров (Самарқанд давлат педагогика институти) - 30 млн сўм

2-ўрин: Шерзод Самандаров (Тошкент давлат тиббиёт университети) - 20 млн сўм

3-ўрин: Абдулазиз Курбанов (Тошкент давлат иқтисодиёт университети) - 10 млн сўм.

Шахмат (қиз болалар):

1-ўрин: Ситора Сапарова (Тошкент давлат иқтисодиёт университети) - 30 млн сўм

2-ўрин: Юлия Хегай (Тошкент давлат тиббиёт университети)

3-ўрин: Зухра Алахонова (Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиали).

Шашка (ўғил болалар):

1-ўрин: Беҳруз Йўлдошев (Фан ва технологиялар университети) - 30 млн сўм;

2-ўрин: Жавоҳир Тўхтаев (Жиззах давлат педагогика университети) - 20 млн сўм;

3-ўрин: Аҳмад Раҳимов (Бухоро давлат тиббиёт институти).

Шашка (қиз болалар):

1-ўрин: Ферангиз Ҳасанова (Тошкент давлат иқтисодиёт университети);

2-ўрин: Асал Ботирова (Янги Ўзбекистон университети);

3-ўрин: Мафтуна Умарова (Фан ва технологиялар университети) - 10 млн сўм.

Интеллектуал олимпиаданинг республика босқичи доирасидаги “Заковат” ўйини ғолиби бўлган иштирокчилар таълимнинг кейинги босқичи - магистратурага базавий тўлов контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади.

Бундан ташқари, “Заковат” ўйини ғолиби бўлган жамоаларнинг ҳар бир аъзосига бир ўқув йили давомида ҳар ой қуйидаги миқдорда “Заковат” стипендияси тўлаб борилади. (1-ўринга 2 млн 60 минг сўм, 2-ўринга 1 млн 648 минг сўм, 3-ўринга 1 млн 236 минг сўм).

Шу билан бирга, ғолиб ва совриндорларига қуйидаги имкониятлар ҳам берилади:

- чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ёки магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олишга юборилади;

- Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Интеллектуал олимпиада ғолиб ва совриндорларини ўз мутахассислиги бўйича кадрлар захирасига олади.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид