Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
8 ойда талон-торож қилинган табиий газ ва электр энергияси ҳажми маълум қилинди
2023 йил январ-август ойларида табиий газ ва электр энергияси талон-торож қилиниши оқибатида давлат манфаатларига 390 млрд сўм зарар етказилган.
Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
2023 йил январ-август ойларида 308 млн 845 минг метр куб табиий газ ва 197 млн 623 минг киловатт-соат электр энергияси талон-торож қилинган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълумот берди.
«Ўзенергоинспекция» томонидан ўтказилган назорат тадбирларида 6 минг 305 ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, 8 ой давомида 308 млн 845 минг метр куб табиий газ (286 млрд 291 млн сўм) ва 197 млн 623 минг киловатт-соат электр энергияси (103 млрд 894 млн сўм) талон-торож қилинган. Бунинг оқибатида давлат манфаатларига 390 млрд 185 млн сўм зарар етказилган.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи – Андижон, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Инспекциянинг Тошкент марказий назорат-кимё лабораторияси томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида 200 та ҳолатда 5 млн 225 минг литр нефт маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланган.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
12:14 / 25.08.2025
Газдан ноқонуний фойдаланиб келган тиббиёт маскани аниқланди
09:03 / 19.08.2025
Бўка туманида юқори босимли газ қувурига шикаст етказилди
21:14 / 03.08.2025
Туркиядан Сурияга табиий газ етказиб бериш бошланди
08:03 / 02.08.2025