Ўзбекистон | 17:13 / 01.03.2021
19107
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг икки шаҳридан Туркияга янги мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways авиакомпанияси «Урганч-Истанбул-Урганч» ҳамда «Фарғона-Истанбул-Фарғона» йўналишларида янги мунтазам қатновларни йўлга қўйди.

«Урганч-Истанбул-Урганч» йўналишидаги парвозлар жорий йилнинг 28 мартидан бошлаб якшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

  • Урганч-Истанбул учиш - 09:30, қўниш - 11:50
  • Истанбул-Урганч учиш - 13:20, қўниш - 19:05.

Авиакомпаниянинг «Фарғона-Истанбул-Фарғона» йўналишидаги авиапарвозлар эса 3 апрелдан қуйидаги жадвалга мувофиқ, ҳафтада икки марта – чоршанба ва шанба кунлари йўлга қўйилади:

  • Фарғона-Истанбул учиш - 08:50, қўниш - 12:30
  • Истанбул-Фарғона учиш - 14:00, қўниш - 20:50.

Авиачипталарни компания веб-сайтида ёки Uzbekistan Airways Sales орқали сотиб олиш мумкин.

Бундан олдинроқ март ойидан Ўзбекистон ва Ҳиндистон мунтазам авиақатновларни тиклаётгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид