Фан-техника | 10:40 / 15.11.2017
33712
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Royal савдо белгиси остида қуёш энергиясида ишловчи сув иситгичлар ишлаб чиқарилиши тақдимоти бўлиб ўтди

Фото: Royal

Электр ва газ таъминоти тизимини такомиллаштириш, бозор механизмларини кенг жорий қилиш орқали энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш йўлларини ривожлантириш ишлари анча вақтдан бери олиб борилмоқда. Шу каби ишга тушурилган модернизация асосида 8-ноябрь 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти № ПҚ – 3379 рақамли қарор чиқарди: 

Давлат органлари ва ташкилотлари 2022 йил 1 январдан уларнинг балансида бўлган бино ва иншоотларда иссиқ сув таъминоти учун фақат сертификатланган қуёш энергиясида ишлайдиган сув иситгич қурилмаларидан фойдаланишлари шарт. Шу борада айтиш боиски, Royal қуёш энергиясида ишловчи сув иситгичлар ишлаб чиқарилишининг тақдимоти ўз вақтида босилган қадамдир.

Фото: Royal 

2017 йил 13 ноябрь куни Royal савдо белгиси остида қуёш энергиясида ишловчи сув иситгичлари ишлаб чиқарилишининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда «Узелтехсаноат» ташкилоти, Молия Вазирлиги вакиллари, “Ўзбекнефтгаз”,  “Ўзбекэнерго”, Давлат Архитектура ва Қурилиш қўмитаси, Энергия тежаш миллий компанияси АЖ, “Ўздавэнергоназорат”, “Физика-Қуёш” илмий-тадқиқот маркази каби ташкилотлар вакиллари, қурилиш компаниялари вакиллари, қуёш энергияси йўналишидаги мутахассислар, сув иситгичларини ўрнатиш бўйича мутахассислар ва ОАВ вакиллари  иштирок этишди. “Solimpex” вакили қатнашчиларни қуёш энергиясида ишловчи сув иситгичларини кундалик ишлатишга  жорий қилиш режалари билан таништирди. Тақдимот вақтида қуёш энергиясида ишловчи сув иситгичларини ишлатиш, уларни дунё бўйлаб қўлланиш тажрибаси ва  қуёш энергиясида ишловчи сув иситгичларнинг  келажаги  кенг кўламда муҳокама қилинди.

Фото: Royal 

Royal қуёш энергиясида ишловчи сув иситгичлар икки қисмдан ташкил топган:

- Ташқи блок – қуёш коллектори

-  Ички блок – иссиқлик алмаштирувчи резервуар

2016 йилнинг якунидан бошлаб “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси лабораторияларида қуёшли сув иситгичлардан фойдаланиш бўйича тажрибалар бошланди. Бу тажрибалар Royal илмий маркази вакиллари ташаббуси билан қуёшли энергетика соҳасидаги етакчи мутахассислар иштирокида ўтказилди. Тажрибаларда Royal қуёшли сув иситгичлари унга ўхшаш импорт маҳсулотлари билан таққосланди ва синовдан ўтказилди. «Физика-Қуёш» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси мутахассислари тажрибалар якунида Royal савдо белгиси остида ишлаб чиқарилувчи қуёшли сув иситгичлардан фойдаланишнинг юқори энергосамарадорлигини қайд этишди. Тошкент шаҳри, Навоий кўчасида кўп қаватли уйда ўрнатилган қуёш энергиясида ишловчи сув иситгични биринчи прототипи ҳам қўйилган вазифаларни муносиб бажарди!

Ҳозирда дунё тажрибасига таянган ҳолда горизонтал ва вертикал қуёш энергиясида ишловчи Royal сув иситгичлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

Фото: Royal 

Горизонтал қуёш энергиясида ишловчи сув иситгичлар индивидуал қурилма бўлиб, бак ва коллектордан иборат. Бундай турдаги иситгичлар хусусий уйлар, коттежлар ва дала-ҳовлиларга мос келади. Корхонада ҳажми 200 ва 300 литр бўлган HWH 35 200 ва HWH 35 300 горизонтал қуёш энергиясида ишловчи сув иситгичларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бундай ҳажм 4 ёки 6 кишидан иборат оилани иссиқ сувга бўлган эҳтиёжини бемалол қондира олади.

Вертикал қуёшли сув иситгичларнинг хажми 300 дан 1000 литргача бўлиб, аҳоли уйлари, кўп қаватли офислар, давлат муассасалари учун мос ҳисобланади. Вертикал сув иситгичларнинг тўрт хил тури мавжуд: VWH 15 300, VWH 20 500, VWH 35 800 ва VWH 40 100. Вертикал қуёш энергиясида ишловчи сув иситгичларнинг баки ертўла каби жойларга, коллекторлари эса бинонинг томига ўрнатилади.

Royal қуёшли сув иситгичлари оқар циркуляция тизими асосида ишлайди. Тизим бакдаги сувни туриб қолмаслигини таъминлайди ва бу эса ишлатилаётган сувда бактериялар кўпайишининг олдини олади.

Фото: Royal 

Royal қуёшли сув иситгичлари немис технологиялари бўйича ишлаб чиқарилиб, барча стандартларга мосдир. Бу қатор сертификатлар, жумладан, Solarkeymark, EN 12897:2006, Штутгартдаги Термодинамика ва Иссиқлик муҳандислиги университети томонидан бериладиган  ITW, ICIM ва Din Certco каби сертификатлар билан тасдиқланган. Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнида Европанинг экологик тоза хомашёларидан фойдаланилади.

Қуёшли сув иситгичлар хоналарни иситиш ва иссиқ сув билан таъминлашда қўлланилувчи энергоманбаларни тежаш имконини беради. Royal қуёшли коллекторларининг ўзига хос жиҳати – ишлаб чиқаришда илғор технологиялар ва энергосамарадор материаллардан фойдаланишдир. Улар  қуёш нурларини 95 фоизга қадар ўзига сингдириб уларни сув иситиш учун энергияга айлантиришга қодир. Шу боис сиз иссиқ сув тўловларида 70% гача пул тежайсиз.

Royal савдо белгиси остида ишлаб чиқарилувчи сув иситгичлар ўз сифати билан харидорлар ҳурматини  қозонган. Қуёш энергиясида ишловчи янги сув иситгичлар Royal савдо белгисининг тараққиёти ҳамда Ўзбекистон Республикасида энергия манбаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва муқобил энергияларни кенг кўламда ишлатиш  йўлида олиб борилаётган ишларнинг янги босқичидир. Шунингдек, қуёш энергиясида ишлайдиган сув иситгичларни ўрнатиш бўйича мутахассисларни тайёрловчи ўқув курсларини ташкил этишни режалаштирмоқда.

Фото: Royal 

Айтиб ўтиш боиски, Давлат Раҳбари томонидан қўйилган муқобил энергияларни ишлатиш ҳақидаги масалани биргаликда ечиш учун Royal савдо белгисининг вакиллари бунда манфаатдор бўлган ҳамма шахсларни ва корхоналарни ҳамкорлик қилишга таклиф этади!         

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид