Жамият | 21:24 / 24.01.2017
7211
1 дақиқада ўқилади

Наманган вилояти Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғининг виртуал қабулхонаси иш бошлади

Наманган вилояти Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Илҳомжон Хабибуллаевич Исомиддиновнинг виртуал қабулхонаси иш бошлади. 

Сизда Наманган вилояти бўйлаб архитектура ва қурилиш соҳасида ҳал етилмаган масалалар/муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? У ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри Наманган вилояти Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғига ишонч телефонига қўнғироқ қилиш ёки янги иш бошлаган виртуал қабулхонага мурожаат юбориш орқали ҳал этинг. 

Бошқарманинг веб-сайтида http://rahbar.namangan-aqbb.uz/ веб-манзили орқали мурожаатларни онлайн тарзда қабул қилинади. Шунингдек, мурожаатларни бошқарманинг (0369) 227-81-21 рақамли “Ишонч телефони” орқали амалга ошириш мумкин. Виртуал қабулхона сайти нафақат мурожаатлар жўнатиш, балки уларнинг бажарилишини кузатиб бориш имконияти яратилган. 

Темурмалик ВОҲИДОВ

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид