Ўзбекистон | 13:25 / 30.07.2021
14701
1 дақиқада ўқилади

Президент меҳнат миграциясига оид қарор имзолади

Фото: РИА Новости

Президентнинг "Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.  

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан меҳнат мигрантларининг:

  • хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш (БҲМ -базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробаригача);
  • йўл-транспорт чиптаси (БҲМ 2 баробаригача);
  • ишчи визаларини расмийлаштириш (БҲМ 5 баробаригача) харажатларининг бир қисми давлат ҳисобидан қоплаб берилади.

Маълумот учун: ҳозирги вақтда БҲМ 245 минг сўмни ташкил этади.

Мавзуга оид