Иқтисодиёт | 16:21 / 19.04.2021
11859
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси бир ҳафтада 50 сўмга қимматлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 20 апрел кунидан кучга киради.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 13,46 сўмга ошиб, 10 525,64 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 79,28 сўмга кўтарилиб, 12 670,77 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 0,23 сўмга пасайган ва 1 рубль 138,40 сўмни ташкил этган.

Қайд этиш керакки, долларнинг расмий курси ўтган ҳафта давомида кун сайин кўтарилди ва бугунги курс 1 ҳафта олдингига нисбатан 50,23 сўмга фарқ қилмоқда.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид