Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан уч кун дам олади
Ўзбекистонда 2021 йилги Қурбон ҳайити муносабати билан бюджет ташкилотларида ишловчилар кетма-кет уч кун дам олишади.
Шу йил февралдаги президент фармонига биноан, Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади.
Аввалроқ қабул қилинган бошқа бир фармонга кўра, 2021 йил 21 ва 22 июл кунлари – иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун дам олиш кунлари ҳисобланади.
Бунда, ҳафтада 5 кун ишловчилар учун 17 июл (шанба) ва 24 июл (шанба) иш кунлари мос равишда 21 июл ва 22 июлга кўчирилади.
Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги мазкур қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда, 15 иш кунидан кам бўлмаслиги белгиланган.
Мавзуга оид
21:34 / 31.08.2024
Япония ўзининг меҳнаткаш халқини ҳафтасига тўрт кунлик иш режимига ўтказмоқчи
18:33 / 11.04.2024
Ҳафтада 2 кун дам: Бу қаердан келиб чиққан ва нега муҳим?
14:49 / 13.12.2023
Йил охири ва янги йил бошида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
20:50 / 29.06.2023