Қолдирилган концертлар чипта пуллари карантиндан сўнг қайтариб берилади
Карантин даврида қолдирилган концерт дастурлари учун харид қилинган чипта пулларини карантин бекор қилиниб, кассалар фаолияти тиклангандан сўнг қайтариб олиш мумкин бўлади.

Карантин даврида қолдирилган концерт дастурлари учун харид қилинган чипта пулларини карантин бекор қилиниб, кассалар фаолияти тиклангандан сўнг қайтариб олиш мумкин бўлади. Бу ҳақида Маданият вазирлиги ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
“Карантин даврида қолдирилган концерт дастурлари учун чипталар ўз кучини сақлаб турибди. Чипталарни қайтариб беришни истовчилар кассалар фаолияти тиклангандан кейин ўз пулларини қайтариб олишлари мумкин бўлади. Нақд бўлса нақд пул кўринишида қайтариб берилади, пластик карта орқали тўлов амалга оширилган бўлса, картага маблағлар тушириб берилади.
Концерт дастурлари ва бошқа маданий тадбирларнинг яна қачон ўтказила бошланиши карантин чораларининг юмшатилишига боғлиқ”, дейилади ахборотда.
15 март санасидан бошлаб мамлакатда карантин режими жорий қилингани туфайли концерт дастурлари ва маданий тадбирларни ўтказиш номаълум муддатга қолдирилган эди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46
-
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон | 22:45
-
АҚШда жисмоний шахслар буюртма қилган хорижий товарлар учун божсиз режим бекор қилинди
Жаҳон | 22:42
Мавзуга оид

18:14 / 22.03.2025
Чиптаси бор юзлаб мухлислар ўйинга кира олмади. Муаммони қандай ечиш мумкин?

16:16 / 09.02.2025
Чегирмали чиптадан жаримагача: дунё мамлакатларида автобусга тўлов тизими қандай ишлайди?

13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади

15:22 / 15.01.2025