Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда ҳайдовчи ЙПХ ходимини калтаклади. Унга жиноят иши очилган
Навоийда автомобилни жарима майдонига олиб кетаётган ЙПХ ходими аёвсиз дўппослангани айтилган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. ЙҲХББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа 22 январь куни соат 12:20 ларда, Навоий вилояти, Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 3-километрида юз берган. ЙПХ ходими Matiz ҳайдовчисини тўхтатган. Текширув давомида ҳайдовчи йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши ва унинг ёнида кунлик йўл варақаси мавжуд эмаслиги маълум бўлган.
Шундан сўнг ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб кетилаётган вақтда ҳайдовчи А.Т. (1993 йилда туғилган) ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ва тортишувли вазият юзага келган.
Ҳолат содир бўлган жойга туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ва прокуратура ходимлари чиқиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
ЙҲХББнинг қўшимча маълумот беришича, ҳолат юзасидан ҳайдовчига жиноий иш очилган.
«Навоий вилоятида ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифасини бажаришига қаршилик кўрсатиб, турли уятли сўзлар билан ҳақоратлаган фуқаро А.Т.га нисбатан Навбаҳор туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 140-модда (ҳақорат қилиш)си 3-қисми «а» банди ҳамда 219-модда (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш)си 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган», дейилади хабарда.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:57 / 05.01.2026
Навоийда автобус ЙТҲга учради. 2 киши ҳалок бўлди
23:25 / 27.12.2025
Навоийда ноқонуний тарзда қарийб ярим тонна балиқ овлаганлар ушланди
14:58 / 17.12.2025
Навоий ИИБда 13 нафар ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланди
14:10 / 09.12.2025