Жамият | 21:13 / 13.09.2019
3483
2 дақиқада ўқилади

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ жамоаси XVI халқаро малака ошириш танловида иштирок этади

2019 йил 14-25 сентябрь кунлари Қизилўрда шаҳрида (Қозоғистон Республикаси) Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари электр энергетикаси ходимлари ўртасида XVI Халқаро малака ошириш танлови ўтказилиши режалаштирилган. Унда Ўзбекистон Республикасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” AЖ жамоаси ҳам иштирок этади.

Танловнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

• 110 кВ ва ундан юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида хизмат кўрсатувчи ходимларнинг касбий тайёргарлиги даражасини такомиллаштириш ва МДҲ давлатларининг миллий энергия тизимларини баҳолаш.

• хавфсизлик маданиятини ошириш,

• 110 кВ ва ундан юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида хизмат кўрсатишда ходимларнинг малакаси, иш сифати ва хавфсизлигини ошириш, шикастланишларни камайтириш,

• юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида асбоб-ускуналарни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш ишларининг энг яхши тажрибалари билан алмашиш,

• мусобақаларда иштирок этаётган давлатлар энергетикларининг анъанавий касбий алоқаларини мустаҳкамлаш.

«Ҳудудий электр тармоқлари» AЖ жамоасига омад тилаймиз!

“Ҳудудий электр тармоқлари” AЖ Матбуот хизмати

Тайёрлаган:  Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид