Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 40та идоралараро коллегиал орган тугатилади (рўйхат)
Давлат-ҳокимият ваколатларини қайта тақсимлаш ҳамда вазирлик ва идораларнинг мустақил юритувига бериш мақсад қилинган.
Президентнинг “Идоралараро коллегиал органларни янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
2021 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан тузилган айрим идоралараро коллегиал органлар рўйхатга мувофиқ уларнинг ваколатлари тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга ўтказилган ҳолда тугатилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан тузилган, 2021 йил 1 январдан бошлаб тугатилаётган алоҳида идоралараро коллегиал органлар
РЎЙХАТИ
















Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра:
коллегиал органлар ҳудудий тегишлилигига қараб республика ва ҳудудий миқёсида, шаклига кўра доимий фаолият олиб борувчи (комиссия, кенгаш, қўмита) ва вақтинчалик фаолият олиб борувчи (ишчи гуруҳ, ишчи комиссия ва бошқалар) коллегиал органлар сифатида ташкил этилади;
коллегиал органларни ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатларда уларнинг фаолиятини ташкиллаштириш ва қарорларнинг ижросини назорат қилиш бўйича ишчи орган белгиланади;
доимий фаолият олиб борувчи коллегиал органлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари билан тасдиқланган низом асосида фаолият юритади;
вақтинчалик фаолият олиб борувчи коллегиал органлар фаолиятини тартибга солишда алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши талаб этилмайди;
вақтинчалик фаолият олиб борувчи коллегиал органларни ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатларда унинг фаолият муддати кўрсатилади;
ишчи орган қонун ҳужжатларига мувофиқ коллегиал органларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ўз расмий веб-сайтида жойлаштириш ва янгилаб бориш йўли билан уларнинг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш чора-тадбирларини кўради.
Коллегиал органлар раҳбарлари мазкур органлар фаолиятини таҳлил қилган ҳолда ҳар йили 1 мартга қадар уларни мақбуллаштириш ёки тугатиш бўйича таклифларни Адлия вазирлигига киритиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:
а) қарор иловасини амалга ошириш бўйича тегишли чора-тадбирларнинг бажарилишини таъминлайди. Бунда қуйидагилар назарда тутилади:
тугатилаётган идоралараро коллегиал органларнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва ўрганишни ташкил этиш;
ўтказилган хатлов ва ўрганиш натижаларига кўра, тугатилаётган идоралараро коллегиал органларнинг мавжуд ваколатларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга ўтказишни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлаш;
давлат органлари ва ташкилотларида тугатилаётган идоралараро коллегиал органлар фаолиятини ташкил этишни таъминлаш учун киритилган штат бирликларини қайта кўриб чиқиш, бунда штатдаги ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига қатъий риоя этилишини таъминлаш;
б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан жойлардаги идоралараро коллегиал органларнинг хатловдан ўтказилиши ва оптималлаштирилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларига тугатилаётган идоралараро коллегиал органларнинг ўтказилаётган вазифалари, функциялари ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибиятлари таркибига кирувчи давлат органлари ва ташкилотлари томонидан лозим даражада бажарилишини таъминлаш юзасидан жавобгарлик юклатилади.
Мавзуга оид
11:59 / 17.12.2025
Дала четларидан фойдаланган фермерларга солиқ имтиёзлари берилади
14:39 / 22.10.2025
Атом станцияларида хавфсизлик маданияти уч даражали модел орқали жорий этилади
07:27 / 29.07.2025
Электромобиллардан фойдаланишни оммалаштириш тўғрисидаги қарорга қўшимча киритилади
09:47 / 15.07.2025