Ўзбекистон | 09:52 / 15.08.2018
10503
2 дақиқада ўқилади

“ММФИ”га кирмоқчи бўлган ёшлар учун Миллий университетда 10 ойлик тайёрлов курси ташкил этилади

Фото: mephi.ru

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисга бош вазир, Давлат комиссиясининг раиси Абдулла Арипов раислик қилди. 

Мажлис қарорига кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Молия вазирлиги (А.Ҳайдаров) 2018 йил 1 сентябрга қадар физика ва математика фанларидан юқори билимга эга бўлган ёшларни Россия Федерацияси “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети”га кириш синовида мақсадли иштирок этишга тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон миллий университетида 100 нафар тингловчидан иборат 10 ойлик тайёрлов курси (ўқитиш тили рус тилида) ташкил этиш, ушбу курсда тингловчиларни ўқитишни молиялаштириш юзасидан таклиф киритади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идораларнинг:

республика ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви ҳамда қўшма таълим дастурлари, жумладан қўшма факультет доирасида талабаларни қабул қилиш тартиби ҳамда тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорларини ҳамкор хорижий олий таълим муассасаси ҳамда бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда белгилаш;

қўшма таълим дастурлари бўйича таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича қабул квоталарини ҳамкор хорижий олий таълим муассасаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишув асосида мустақил белгилаш юзасидан таклифига розилик берилди.

Мавзуга оид