6 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судлов ҳайъати апелляция инстанциясида Ўзбекистон Миллий университети Ахборот-ресурс маркази раҳбари Ирина Кислицинага оид иш юзасидан апелляция шикояти кўриб чиқилди.
Суд судланувчи ЎзМУда китобларни ўзлаштирганлиги тасдиқланмаган деб топди, шунингдек у ўз мансаб вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги тасдиқлангани сабабли туман судининг ҳукми ўзгартирилди. Унга кўра, судланувчининг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» бандидан 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 1-қисмига қайта квалификация қилинди.
Судланувчига Жиноят кодексининг 227-моддасида назарда тутилган айбловлар (ҳужжатларни нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш) билан, 45-моддага асосан тайинланган жазолар аслича қолдирилди.

Якунда АРМ раҳбарига ўташ учун узил-кесил 6 ой 23 кун озодликни чеклаш ва 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Университет фойдасига 2,6 миллиард сўмдан ортиқ моддий зарарни ундириш қисми бекор қилинди.
Шунингдек, судланувчининг қамоқда сақлаш эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд залида қамоқдан озод қилинди.
Шу йилнинг 10 октябрь куни бўлиб ўтган жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида Ирина Кислицинага узил-кесил 2 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик берувчи лавозимларда ишлашни тақиқлаш ҳамда 5 йил-у 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди. Ўшанда судланувчи, ЎзМУ Ахборот ресурс маркази директори И.К. терговда унга қўйилган айбловлар ўз исботини топмаганини ва китобларни у ўғирламаганини таъкидлаган ва апелляция шикояти берган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдаги таъмирлаш ишларидан сўнг Ўзбекистон Миллий университетининг нодир қўлёзмалар сақланадиган музейи фаолияти тикланмаган. 2021 йил 23 декабрь куни Kun.uz у ердаги қимматбаҳо ва ўта нодир ҳисобланган 100дан ортиқ китоблар сотиб юборилган бўлиши мумкинлиги ҳақида






