«Томчилатиб суғориш технологияларини кенг жорий қилиш учун фермерда аввало ер эгалигига ишонч бўлиши керак» — Жон Райт
Сув хўжалиги вазири маслаҳатчиси Жон Райт фермерлар ўз ерида томчилатиб суғориш технологияларини кенг жорий қилиши учун уларда аввало ўз еридан келажакда ҳам фойдалана олиши борасида ишонч бўлиши кераклигини таъкидлади.
7 феврал куни Тошкентдаги Миллий матбуот марказида Сув хўжалиги вазирининг давлат-хусусий шериклик ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси Жон Александр Райт иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, Жон Райт тадбир давомида журналистлар томонидан берилган қатор саволларга ҳам жавоб қайтарган.
Маслаҳатчи – сув хўжалиги соҳасида илмий башоратлашнинг етарли эмаслиги ҳақида
— Кузатишларимга кўра, Ўзбекистонда нафақат давлат ташкилотлари, балки халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳам бу каби масалалар устида ишланмоқда. Бунда энг муҳими, қилинаётган ишларни ўзаро мувофиқлаштириш. Масалан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу борада яхши лойиҳалар бошлади ва Сув хўжалиги вазирлиги ҳам бу лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди.
Ўзбекистонда экин майдонларининг 60-70 фоизи кучли ва ўрта даражада шўрланган. Унга қарши курашда қандай усуллар самарали?
— Ерларнинг шўрланишини фақат томчилатиб суғориш орқали бартараф этиш мумкин. Бу энг оммабоп ва самарали услубдир. Томчилатиб суғоришнинг кенг жорий қилиниши натижасида ортиқча сув тупроққа сингмайди ва ер ости грунт сувлари сатҳини юзага кўтармайди. Табиийки, туз ҳам тупроқ юзасига кўтарилмайди.
Томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш соҳасида нега кўринарли ўзгаришлар сезилмаяпти?
— Мен ўзим ҳам ўтмишда фермер бўлганман ва биламанки, уларни рағбатлантириш орқали бунга эришиш мумкин. Фермерда бунинг учун ўз еридан келажакда ҳам фойдалана олишига ишонч бўлиши керак. Шунингдек, у сув таъминоти бўйича ҳам ишончга эга бўлиши керак.
Маълумот учун, Жон Райт 2021 йил апрель ойидан буён Сув хўжалиги вазирига маслаҳатчилик қилиб келмоқда.
Мавзуга оид
21:07 / 10.05.2024
Иссиқхоналарга кўмир қозони сотиб олиш харажатларининг 20 фоизгача қисми қоплаб берилади
11:41 / 12.02.2024
Ўзбекистонда 75 та йирик канални бетонлашга бюджетдан 680 млрд сўм ажратилган
18:30 / 04.01.2024
Сув ҳисоблагич ўрнатган ва тежамкор технологияларни қўллайдиган фермерларга имтиёзлар берилади
19:30 / 12.12.2023