Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги икки канал халқаро ирригация мероси деб эътироф этилди
Ўзбекистондаги икки канал халқаро ирригация мероси деб тан олинди. Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлиги маълум қилди.
Фото: Сув хўжалиги вазирлиги
2025 йил учун WHIS Award (Бутунжаҳон ирригация мероси) мукофотига Ўзбекистондаги Дўстлик ва Эски Туятортар каналлари лойиқ деб топилди.
Ушбу мукофот 100 йилдан зиёд вақтдан бери фойдаланилаётган ва тарихий аҳамиятга эга бўлган ирригация иншоотларига Халқаро ирригация ва дренаж комиссияси томонидан берилади.
Дўстлик канали — Сирдарё ҳавзасидаги йирик трансчегаравий иншоот бўлиб, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтади. Эски Туятортар канали — Зарафшон дарёсидаги кўп асрлик гидротехник обида ҳисобланади.
Бу икки канал Марказий Осиёдан мазкур халқаро реестрга киритилган биринчи иншоотлар бўлди.
Мавзуга оид
19:12 / 05.04.2026
Ариқ ва ирригация тизимларини кўмиб ташлаганлар жаримага тортилади
08:39 / 04.04.2026
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизими кучайтирилади
19:48 / 10.03.2026
Муҳандис талабалар 4 кун назарий билим олади, 2 кун амалиёт ўтайдиган тизим яратилади
11:34 / 14.02.2026