Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцария Марказий банки ва Халқаро ҳисоб-китоблар банки рақамли валютани синовдан ўтказади
Молиявий регуляторлар 2020 йил охирига қадар Марказий банк криптовалютаси концепциясини эълон қилади ва унинг қўлланилишини ўрганади.
Швейцария Марказий банки ва Халқаро ҳисоб-китоблар банки (BIS) 2020 йил охирига қадар Марказий банкнинг рақамли валютасини (CBDC) синовдан ўтказади. Бу ҳақда BIS инновациялар бўлими раҳбари Бенуа Кере Шанхайда бўлиб ўтган саммит пайтида маълум қилди, деб хабар бермоқда Хитойнинг The Paper нашри.
Керенинг аниқлик киритишича, яқин 2 ой ичида лойиҳа «концепцияни исботлаш» босқичига ўтиши керак, бу рақамли валютанинг чакана фойдаланувчилар учун мослигини ўрганишни бошлашга имкон беради. Унинг таъкидлашича, тест доирасида CBDC’нинг амалдаги тўлов тизимлари билан алоқасини ўрнатиш имконияти ўрганилади ва қонунчиликка мувофиқлиги текширилади.
BIS келажакда Ҳонконг, Таиланд ва бошқа мамлакатларнинг молиявий регуляторлари ушбу ташаббусга қўшилишига умид билдирди. Бу трансчегаравий тўловларда рақамли валютани синовдан ўтказишга имкон беради.
Мавзуга оид
16:03 / 10.01.2026
Швейцария Кран-Монтанеда ёнғин қурбонлари хотирасини ёд этди
22:04 / 05.01.2026
Швейцария Мадуро ва унинг шерикларининг барча активларини музлатиб қўйди
15:42 / 05.01.2026
Швейцария курортидаги ёнғин: яна 16 қурбоннинг шахси аниқланди
08:31 / 04.01.2026