Ўзбекистон | 14:14 / 12.10.2021
8473
2 дақиқада ўқилади

Президент: «Ҳар бир маҳаллада камида 1 миллиард сўмдан маблағ бўлади» 

Ҳоким ёрдамчилари оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ҳар йили ажратиладиган 700 миллиард сўм кредитларни 544 та маҳаллада берилишини таъминлайди. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти сайловчилари билан учрашувида айтиб ўтди.

Фото: mahalladosh.uz

“Бухоро азалдан тадбиркор ва ҳунармандлар юрти бўлиб шуҳрат қозонган. Бу салоҳиятни ишга солиш учун аҳолига дастак бўладиган шароитлар яратиб, касбга ўргатсак ва озгина кўмак берсак, бемалол 90 минг аҳолининг бандлигини таъминласа бўлади. 

Бу ишларни “маҳаллабай” ташкил этиш учун ҳар бир маҳаллада “ҳоким ёрдамчилари” фаолияти йўлга қўйилади. Ҳоким ёрдамчилари маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш жойларини яратишга масъул бўлади, ер, кредит, инфратузилма, касбга ўқитиш ва бошқа зарурий кўмак бериш тизимини йўлга қўяди, аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш учун, экинларни экишда кўчат, ўғит, иссиқхона, сув масалаларини ҳал этишга кўмаклашади, ўз “бюджети” бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш, жамоат ишларига жалб қилишни ташкиллаштиради.

Мисол учун, ҳоким ёрдамчилари оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ҳар йили ажратиладиган 700 миллиард сўм кредитларнинг 544 та маҳаллада берилишини таъминлайдилар. Яъни, ҳар бир маҳаллада камида 1 миллиард сўмдан маблағ бўлади. Ҳоким ёрдамчилари иқтисодиёт, инвестиция, ҳокимият идораларида ишлайдиган билимли ва шижоатли ёшлар орасидан танланади ҳамда 2 ой давомида янги тизим асосида ишлашга ўқитилади”, деди президентликка номзод.

Мавзуга оид