Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
Бухорода 263 дона қадимий тангаларни Истанбулга яширинча олиб кетаётган шахс қўлга олинди.
Бухоро вилояти божхона бошқармаси ҳамда ДХХ Авиация хавфсизлиги ходимларининг ўзаро ҳамкорлигида қадимий нумизматика буюмларини республика ҳудудидан олиб чиқилишига бўлган яна бир уриниш бартараф этилди.
Унда “Бухоро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Бухоро—Истанбул” йўналишидаги авиарейс орқали хорижий давлатга учиб кетиш арафасидаги йўловчи тегишли божхона назоратидан ўтказилганда, мазкур фуқаро ўзининг қўл юклари орасига беркитган ҳолда қадимий тангаларни олиб чиқишга уринаётгани аниқланди.

Ашёвий далил сифатида олиб қолинган 263 дона қадимий тангаларнинг бир қисми бундан 500 йил аввал зарб этилган бўлиши мумкин. Ҳозирда мазкур нумизматика буюмларининг қадимийлик даражасини аниқлаш мақсадида Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан бадиий экспертиза тайинланган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги қонунга асосан зарб этилганига 50 йилдан ошган нумизматика буюмларини мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетиш тақиқланади.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026