Ўзбекистон | 09:13 / 23.07.2021
15128
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати янада кўтарилиши кутилмоқда

24-26 июлда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 4-6 даражага юқори бўлади.

Кундуз кунлари ҳаво 40-43 даража иссиққача, жанубда ва чўл ҳудудларда 45-46 даража иссиққача кўтарилади.

25-27 июлда республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан шамол 17-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид