Дунёдаги энг иссиқ ва энг совуқ мамлакатлар маълум қилинди
Россия, Қирғизистон ва Тожикистон энг совуқ мамлакатлар ўнталигидан жой олди. Энг иссиқ мамлакатлар рейтингида Африка давлатлари устунлик қилмоқда.
Ердаги ўртача ҳарорат Целсий бўйича тахминан 16 даражани ташкил қилади, лекин сайёранинг турли қисмларида у анча юқори ёки пастроқ бўлиши мумкин.
Trading Economics фарқларни ўрганиб, дунёдаги энг совуқ ва иссиқ мамлакатларни аниқлашга қарор қилди.
Қайд қилинишича, рейтинг Жаҳон банкининг 2022 йилга мўлжалланган маълумотларига асосланади.
Шундай қилиб, Гренландия Ердаги энг совуқ мамлакат бўлиб чиқди, у ерда ўртача ҳарорат -18,6°С. Кейинги ўринларда Канада (-4,2°С) ва Россия (-2,9°С). Бу йирик давлатлар иссиқ жойларга ҳам эга, аммо шимолдаги катта ҳудудлар умумий статистикага ҳисса қўшган.
Қизиғи шундаки, совуқ мамлакатлар рейтингида Қирғизистон ва Тожикистон ҳам юқори ўринларни эгаллаган. Бу уларнинг аксарият ҳудуди тоғли экани билан изоҳланади.
10 та энг совуқ мамлакат:
- Гренландия (-18,6°С);
- Канада (-4,2°С);
- Россия (-2,9°С);
- Мўғулистон (1,3°С);
- Исландия (2,1°С);
- Норвегия (2,9°С);
- Финландия (3,2°С);
- Швеция (3,8°С);
- Қирғизистон (3,9°С);
- Тожикистон (5,1°С).
Энг иссиқ мамлакат Ғарбий Африкадаги Буркина-Фасо бўлиб, ўртача ҳарорат Целсий бўйича 29,3 даражага тенг.
Энг иссиқ 10 та давлат:
- Буркина-Фасо (29,3°С);
- Мали (29,2°С);
- Қатар (29,1°С);
- Сенегал (29°С);
- БАА (28,9°С);
- Мавритания (28,9°С);
- Баҳрайн (28,8°С);
- Аруба (28,8°С);
- Жибути (28,6°С);
- Гамбия (28,5°С).
Ўзбекистон энг совуқ мамлакатлар рейтингида 62-ўринда, энг иссиқ мамлакатлар рейтингида 144-ўринда қайд этилган - йиллик ўртача ҳарорат Целсий бўйича 14,9 даража.
Мавзуга оид
19:40 / 17.11.2024
Олимлар дунёдаги чучук сув захиралари нега камайганини тушунтирди
16:49 / 16.11.2024
Океан сувларининг исиши чиғаноқ ҳосил қиладиган планктонларга хавф солмоқда — тадқиқот
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
15:31 / 14.11.2024