Ўзбекистон | 12:54 / 30.06.2023
15534
3 дақиқада ўқилади
Реклама

ASUS Zenbook Pro 16X OLED - ижодкорлик ва маҳсулдорлик учун мукаммал восита

Ушбу ноутбук ASUS оиласидаги энг самарали моделлардан бири бўлиб, уни бозордаги бошқа қурилмалардан ажратиб турадиган бир қатор асосий хусусиятлари - ташқи дизайннинг бетакрорлиги ва ички махсус тузилмага эга эканлигида.

Ажойиб дисплей: ёрқин, аниқ тасвирлар

Ноутбук 16 дюймли OLED экран билан жиҳозланган бўлиб, у юқори контрастли ва ноёб ранглар қамровига эга ёрқин, аниқ ва реал тасвирни тақдим этади. Ўзингизни жонли ранглар ва аниқ тафсилотлар дунёсида ҳис қиласиз.

OLED дисплейлари LCD дисплейларига нисбатан 70% га хавфсиз саналади, чунки ундаги ёруғлик кўзни зарарламайди. Дисплейдаги юқори тиниқлик учун мазкур маркадаги ноутбуклар Pantone сертификатига эга.

Барқарор ишловчи қурилма

Ультра тезкор Intel Core i7 ёки i9 авлод процессори, юқори сиғимли оператив хотира ва тезкор қаттиқ диск билан бирга, энг қийин вазифаларда ҳам силлиқ ва сезгир ишлашни таъминлайди. Қурилма конфигурацияси Intel Core i9-13905H процессорини, NVIDIA GeForce RTX 4080 график картасини ва LPDDR5X-7467 оператив хотирани ўз ичига олади.

Ноутбукка ўрнатилган NVIDIA GeForce RTX 3070 ёки 3080 график картаси қўшимча 8 Гб га эга бўлиб, ажойиб график унумдорлиги ва видео ёки ўйинларни силлиқ ижро этишдан баҳраманд бўлиш имконини беради. Қурилма барқарор ишлаши учун AAS Ultra эксклюзив совитиш тизимига эга.

Эргономик дизайн: ёритилган клавиатура ва мосланувчанлик

Бардошли материаллардан тайёрланган юпқа ва енгил корпус, махсус диодли клавиатура ушбу ноутбукка уй ёки офисдан ташқарида ишлаш ва ўйнаш учун идеаллик бағишлайди. Эргономик эгилувчанлик ва ҳар бир тугма учун WRGB ёритгичли ErgoSense ўлчамдаги клавиатура қулай ва иш столига мос.

Zenbook бизнес ноутбуклари қаторида ўзининг функциялари ва юқори ижодий маҳсулдорлиги билан ажралиб турувчи ноутбук - UX7602 ҳисобланади.

2023 йилдан бошлаб ASUS компанияси ASUS Lumina OLED технологиясини ноутбукларга интеграциялашни йўлга қўяди. Бу ҳозирги кунга қадар энг замонавий технологиялардан бири саналади.

Янада қулайлик учун ASUS MB249C и MQ16AH портатив мониторларидан фойдаланишни тавсия қиламиз, бу сизга иш жойингизни кенгайтириш ҳамда иш ёки ўйин-кулги учун қулай муҳит яратиш имконини беради.

Zenbook Pro 16X OLED'ни Ўзбекистондаги электроника дўконларидан, шунингдек,  ASUS расмий ҳамкори: age.uz'дан харид қилишингиз мумкин.

Мавзуга оид