Оҳангаронда ЙТҲ натижасида келиб чиққан ёнғин тафсилотлари маълум қилинди
Ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
![](https://storage.kun.uz/source/6/sb3ysraCRa4Uk1kwqOxTf6PFlS3fVbqz.jpg)
Фото: ИИББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 28 июнь куни соат 14:10ларда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.У. ўзининг бошқарувидаги «ЗИЛ-130» русумли юк автомашинасини Тошкент шаҳридан Ангрен шаҳрига йўловчисиз ва юксиз бошқариб бораётган бўлган.
Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, у Оҳангарон шаҳрининг А.Темур кўчаси «Гулистон» МФЙ ҳудудида жойлашган 3-сонли кўп қаватли уйнинг рўпарасига етганида, автомашина қўл тормозининг ички қисмида ёнғин келиб чиққанлигини пайқаб, автомобилни тўхтатишга уринган, аммо, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонига ўтиб кетган. Автомашинани тўхтатолмай кўп қаватли уйнинг ёнида ҳайдовчи ва йўловчисиз тўхтаб турган хусусий корхонага тегишли «Дамас» русумли транспорт воситасига бориб урилган.
Натижада, автомашиналар тўлиқ ёниши оқибатида, ёнғин 3-сонли кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган, енгил тамаддихона, озиқ-овқат ва хўжалик моллари ҳамда канселярия дўкони ва дорихоналарга, шунингдек, ушбу дўконларнинг ертўлаларига ўт кетган.
Келиб чиққан ёнғинни бартараф қилишга жами 7 та ёнғин ўчириш махсус машиналари жалб қилиниб, соат 15:00да ёнғин тўлиқ бартараф қилинган.
Мазкур ёнғин натижасида «ЗИЛ-130» русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси Ш.У. куйиш жароҳати билан Оҳангарон туман марказий шифохонасига мурожаат қилган ва унга ўнг оёқ болдир, ўнг қўл кафт соҳаларида I-II даражали термик куйиш ташхиси қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Оҳангарон шаҳар ҳокимининг фармойиши асосида етказилган моддий зарар миқдори ва уларни бартараф қилиш борасида махсус комиссия тузилиб, ҳодиса жойида штаб ташкил қилинган, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда иқтисодий қутбланиш кенгайиб боряпти. Нега?
Иқтисодиёт | 12:05 / 16.02.2025
Ғазони егани бўрилар келди. Мусулмон дунёси қани?
Жаҳон | 17:47 / 15.02.2025
Telegramʼда «Алишер Усмонов акцияси» номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фирибгарлик билан шуғулланган шахслар ушланди
Жамият | 22:38 / 14.02.2025
Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин
Ўзбекистон | 18:19 / 13.02.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Давлат департаменти: Ар-Риёддаги учрашув бу - Украина бўйича музокаралар эмас
Жаҳон | 09:35
-
2025 йили 848 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди
Ўзбекистон | 09:20
-
Трамп, Путин ва НАТОга муқобил: Зеленский Мюнхенда нималар деди?
Жаҳон | 09:10
-
Европа Украинада тинчлик шартномасисиз ўт очишни тўхтатишга қарши
Жаҳон | 08:59
Мавзуга оид
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/0LXQPyT0G7djB5kq1JxyaXOjo3QXk98A_medium.jpg)
20:26 / 17.02.2025
Россияда чойхона портлади, ўзбекистонликлар жабрлангани айтилмоқда
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/nH2fgH4E_XucAWjLkYSkeBqq2CBXIUdf_medium.jpg)
17:48 / 17.02.2025
Сирдарёда ёнғин бўлган уйдан 3 бола қутқариб қолинди
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/Mi_RFpV9Y2ragkQ2rVNy7eDbb633mgKG_medium.jpg)
16:41 / 11.02.2025
Яккасаройда янги қурилаётган бинода ёнғин юз берди
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/Ez7_rLP-5g_IOAigXuMuVE9PcpyRhWqt_medium.jpg)
17:39 / 07.02.2025