Фан-техника | 14:20 / 07.08.2018
14337
2 дақиқада ўқилади

Инновацион ривожланиш вазири: «Ўзбекистонда ҳам think tank марказлари пайдо бўлади» 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан тузилган Инновацион ривожланиш вазирлигининг асосий вазифаси саноатга ихтисослашган мамлакат иқтисодиётини илм-фан ютуқлари асосида ривожлантиришдан иборат. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Kun.uz'га берган эксклюзив интервьюсида маълум қилган. 

«Вазирлик олдида турган вазифалардан бири - Ўзбекистонда инновацион экотизимни шакллантириш. 

Ғарбда илмга асосланган иқтисодиётнинг асосини think-tank (ақл марказлари) муҳокамасида кўтарилган мавзулар, илм-фан ютуқларини иқтисодиётга йўналтириш масалалари ҳал қилади.  Бизда ҳам мана шундай тизимни яратиш асосий мақсадимиз бўлади», дейди вазир. 

Маълумот учун, биргина АҚШнинг ўзида 250дан ортиқ сиёсий-иқтисодий масалаларни тадқиқ этаётган think-tank марказлари фаолият юритмоқда. Жанубий Кореяда эса ана шундай  «ақл марказлар»нинг хусусий шакли ҳам ишга туширилган бўлиб, улар орасида Samsung Economic Research Institute нафақат мамлакат иқтисодиётида, балки минтақада катта нуфузга эга.

Суҳбатнинг тўлиғини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.​

Мавзуга оид