БМТ Исроилни Жўлан тепаликларини бўшатишга чақирди. Буни Ўзбекистон ҳам қўллаб-қувватлади
Исроилни Суриядаги Жўлан тепаликларини тарк этишга ва 1967 йилги чегараларга қайтишга чақирувчи резолюцияни резолюцияни 91 та давлат қўллаб-қувватлаган. 62 та давлат овоз беришдан тийилган. 8 та давлат (Исроил, АҚШ, Буюк Британия, Микронезия, Палау, Австралия, Канада, Маршалл ороллари) қарши чиққан.
28 ноябр куни БМТ Бош Ассамблеяси Исроилни Жўлан тепаликларини озод қилишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.
Ҳужжат учун 91 давлат, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, шунингдек, Россия, Бразилия, Ҳиндистон ҳамда Хитой кабилар овоз берди. Саккиз давлат, жумладан АҚШ, Буюк Британия ва Канада бунга қарши чиқди. Яна 62 давлат бетараф қолган.
Резолюция ҳаммуаллифлари — Миср, Иордания, Ироқ, БАА, Сурия ва бошқа давлатлар эди.
Ҳужжат саккиз банддан иборат, биринчиси, Исроил ҳамон БМТ ХКнинг 1981 йилги 497-сонли резолюциясига амал қилмагани ҳақидаги баёнот бўлиб, у мамлакатдан Жўлан тепаликлари устидан Исроил юрисдикциясини ўрнатувчи қонунни бекор қилишни талаб этади.
Бундан ташқари, резолюцияда «Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияларига мувофиқ Исроил босиб олган Суриянинг Жўлан тепаликларидан 1967 йил 4 июнда мавжуд бўлган чизиққа чекиниши» талаб қилинади. Резолюцияда, шунингдек, «Суриянинг Жўланини ишғол қилиш давом этиши ва унинг амалда қўшиб олиниши минтақада адолатли, кенг қамровли ва мустаҳкам тинчликка эришиш йўлида тўсиқ бўлиши» таъкидланади.
1967 йилги чегаралар Олти кунлик урушгача амалда бўлган. Уруш натижасида Исроил Шарқий Қуддус, Иордан дарёсининг ғарбий соҳили, Синай яримороли, Ғазо сектори ва Жўлан тепаликларини ўз назоратига олган. Кейинчалик Синай Мисрга, Ғарбий соҳилнинг бир қисми ва Ғазо сектори Фаластинга қайтарилган.
1973 йилги Маҳшар куни уруши пайтида Сурия Жўлан тепаликларини қайтариб олишга ҳаракат қилади, аммо муваффақиятга эриша олмайди. Ўшанда Исроил ва Сурия қўшинлари ўртасида БМТ кучлари томонидан назорат қилинадиган нейтрал демилитаризация зонаси яратилди.
Мавзуга оид
21:08 / 25.12.2024
The Telegraph: Сурия собиқ президентининг рафиқаси Асма Асад лейкоз туфайли бошқалардан изоляция қилинди
20:48 / 25.12.2024
Эрдўған Суриядаги курд қуролли гуруҳларини «дафн этиш»га ваъда берди
19:47 / 25.12.2024
Ал-Жўланий исёнчи гуруҳлар қуролларини ташлашга розилигини эълон қилди
19:00 / 25.12.2024