Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кимё ва биология фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган 150та мактаб ташкил этилади
Республика туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич кимё ва биология фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган 150 та мактаблар ташкил этилиши белгиланган.
Фото: Dreamstime
Президент “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган 14 та таянч ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш, бунда Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ушбу мактаблар мақомига мослаштириш ҳамда республика туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич кимё ва биология фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган 150 та мактаблар ташкил этилиши белгиланган.
Таянч ихтисослаштирилган мактаблар ва ихтисослаштирилган мактабларда кимё ва биология фанларини самарали ўқитишни мувофиқлаштириш учун уларга олий таълим муассасаларининг 55 та кафедралари бириктирилади.
Ташкил этиладиган таянч ихтисослаштирилган мактаблар ва ихтисослаштирилган мактабларга олий таълим муассасаларининг кафедралари, илмий-тадқиқот муассасалари ва ишлаб чиқариш тармоқлари бириктирилади. Бириктирилган ташкилотлар мактабларни олий ва профессионал таълим, илмий-тадқиқот муассасаларини дарсликлар, лаборатория жиҳозлари ва ускуналар билан таъминлаш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва стажировка ўташини ташкил этиш, уларнинг меҳнатини рағбатлантириш, хорижий мутахассисларни жалб этиш, ўқувчиларни халқаро нуфузли олимпиадаларда қатнашиш ва бошқа харажатларини қоплашда яқиндан кўмаклашади.
Ўтказилган баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинган кимё ва биология фанлари ўқитувчилари ҳамда раҳбар кадрлари (директор ва ихтисослашган фан бўйича директор ўринбосари)нинг базавий тариф ставкасига нисбатан амалда белгиланган устама ҳақи миқдори 2021 йил 1 январдан бошлаб 50 фоизгача оширилади.
Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликлари 2020 йил 1 декабрга қадар кимё ва биология фанлари ўқитувчиларини тайёрлаш дастурларини хорижий университетлар тажрибаси асосида таҳлил қилиб, такомиллаштиради.
Давлат тест маркази 2021 йил 1 февралга қадар кимё ва биология фанларидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизимини жорий қилади.
Миллий сертификатга эга ўқувчилар давлат олий таълим муассасасига ўқишга киришда кимё ёки биология фанидан тест синови топширишдан озод этилади ҳамда уларга тегишлилигига кўра кимё ёки биология фани учун белгиланган максимал балл берилади.
Инновацион ривожланиш вазирлиги 2021 йилдан бошлаб илғор хорижий тажриба асосида таълим муассасалари учун ўқув ва илмий адабиётларни яратиш бўйича миллий танлов ташкил қилади.
Танлов ғолиблари Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш фонди ҳисобидан 100 млн сўмдан бир марталик мукофот пуллари билан тақдирланадилар.
Мавзуга оид
14:39 / 05.01.2026
Электрон ҳисобварақ-фактуралар “паст” ва “юқори” хавф тоифаларига ажратилади
12:31 / 11.12.2025
Барча дорихоналар “Электрон рецепт” орқали ишлашга ўтади
13:11 / 18.11.2025
Бинолар зилзилабардошлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар жорий этилмоқда
12:59 / 06.11.2025