Ҳужжатда ЭҲФлар товар (хизмат)лар битта етказиб бериш занжири бўйича хавф даражасини баҳолаш, уларни тоифаларга ажратиш ҳамда хавф даражасига қараб ЭҲФ бўйича ҚҚСни тўлаш ва ҳисобга олиш хусусиятлари назарда тутилгани қайд этилган.
Низомга кўра, ахборот тизими орқали юқори хавф деб топилган ЭҲФ улуши ҳисобот даврида ҚҚС тўловчилари томонидан расмийлаштирилган жами ЭҲФ сонининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
Маълум қилинишича, ЭҲФнинг хавф даражаси мезонларини Ўзбекистон Солиқ қўмитаси белгилайди. ЭҲФ эса ахборот тизимида белгиланган ҳар бир мезон бўйича баллар йиғиндиси асосида автоматик тарзда баҳоланиб, умумий баллга кўра “паст хавф” ва “юқори хавф” тоифаларига ажратилади.
Шунингдек, Солиқ қўмитаси хавф даражасини ҳисобга олган ҳолда ЭҲФнинг марказлаштирилган электрон реестрини юритиши белгиланган.










