Ўзбекистон | 13:08 / 10.05.2023
8051
2 дақиқада ўқилади

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига овоз бериш ноябрь–декабрь ойларида ўтказилади

Жалол Арашов

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар 2023 йилдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланади.

Овоз бериш жараёни ҳар йили ноябрь–декабрь ойларида ўтказилади. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Жалол Арашов маълум қилди.

Ҳар йили 1 ноябрга қадар давлат бюджетининг тасдиқланган кўрсаткичлари асосида, ҳудудлар бўйича йўналтириладиган капитал қўйилмалар туман ва шаҳарлардаги аҳоли ва маҳаллалар сонига нисбатан тенг улушларда, лекин 8 млрд сўмдан кам бўлмаган ҳолда ажратилади.

Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш ва улар учун овоз бериш жараёнлари учта босқичда ташкил этилади:

● 1-босқичда — порталда лойиҳалар тўплами шакллантирилади;
● 2-босқичда — шакллантирилган лойиҳалар тўплами саралаб олинади;
● 3-босқичда — саралаш босқичидан ўтган лойиҳалар тўпламларига овоз берилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид