Жамият | 10:22 / 14.05.2020
37807
2 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда кучли ёмғир ва сел кузатилди

Сел келиши оқибатида аҳоли орасида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Жорий йилнинг 13 май куни соат 17:15 дан 21:30 га қадар Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани тоғ олди ҳудудларида кучли ёмғир ва сел келиши кузатилди. 

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, натижада тумандаги «Қорамозор» МФЙ ҳудудидаги ички йўлида сел келиши, «Паркент канали» ПК-54 қисмига сув тўпланиб тошиши, «Думалоқ», «Товоқсой», «Хондайлиқ», «Искандар», «Қўшқўрғон» МФЙ ички кўчалари ва бир нечта аҳоли хонадонларига ёғингарчилик сувлари тўпланиши кузатилди. 

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Билдирилишича, сел келиши вақтида бартараф этилган. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва ҳимоя тадбирлари мақсадида жами 189 нафар ишчи ходим, 26 та муҳандислик техникалари жалб этилди. Вилоят ФВБ томонидан 14 та махсус техника ва 44 та қутқарувчи жалб этилган. 

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Сел келиши оқибатида аҳоли орасида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Мавзуга оид