Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги кўчалардан бири бир ойга ёпилади
Тошкент шаҳар Сергели туманининг Обиҳаёт кўчасида автомобиллар ва йўловчилар учун ҳаракат вақтинча чекланади.
Транспорт вазирлиги маълум қилишича, 2025 йил 19 июлдан 18 августга қадар Сергели тумани Обиҳаёт кўчасида иссиқ сув қувурларини алмаштириш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан мазкур кўчада автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Мазкур давр мобайнида айрим автобус йўналишлари ҳаракати ўзгартирилади. 184-сонли йўналиш ҳаракати Сергели Ярмарка бекатигача қисқартирилади.
40- ва 143-сонли йўналишлар ҳаракати Янги Сергели йўли — Сўғдиёна — Жалойир —Обиҳаёт (ёпилмаган қисми) кўчалари орқали вақтинча ўзгартирилади.
Мавзуга оид
10:41 / 09.01.2026
Сергелида BYD ҳайдовчиси қизил чироқда ўтиб, 2 та автомобил билан тўқнашди
09:29 / 24.12.2025
Тошкентда 25 декабрдан айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади
12:12 / 21.12.2025
Тошкентда автобус ҳайдовчиси ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳалок бўлди
11:26 / 20.12.2025