Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пенсияни ҳисоблаш тартиби ўзгармоқда. Кимларнинг пенсияси ошади?
3 млн сўмдан ортиқ ойлик олиб пенсияга чиққанларнинг пенсияси қайта ҳисоб-китоб қилинади ва 1 январдан эътиборан оширилади. Қуйида жадвал шаклидаги таққослама мисол билан танишинг.
2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробарига оширилмоқда.
Пенсия жамғармаси бу ўзгаришнинг маъносини тушунтирди.
Янги тартибга асосан, пенсия тайинлашда ҳисобга олинган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн 240 минг сўмдан юқори бўлган пенсионерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқилади.
Kun.uz Пенсия жамғармасининг изоҳларини жадвалга солди.

Пенсия жамғармасининг эслатишича, пенсиялар миқдори автоматик тарзда қайта ҳисоб-китоб қилинади, бунда пенсионерлар Пенсия жамғармасига мурожаат этиши шарт эмас.
Қайд этилишича, жамғарма ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн 240 минг сўмдан юқори бўлган барча пенсионерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, пенсияси ошадиган фуқароларга декабр ойида SMS хабар юборган.
Жамғарма пенсия миқдори ошгани тўғрисида маълумотни @pensiyauzbot Telegram-боти орқали текшириб кўриш ёки 1140 ишонч телефонига мурожаат қилишни сўраган.
Мавзуга оид
16:58 / 19.02.2025
Пенсияни автоматик тайинлашга ўтилмоқда. Асосий саволларга жавоблар
00:23 / 17.02.2025
Март ва августдан ойликлар ва пенсиялар ошиши ҳақидаги миш-миш рад этилди
23:17 / 13.02.2025
Ўзбекистонда пенсияни аризасиз — автоматик тарзда тайинлаш тизимига ўтилади
08:30 / 01.11.2024