Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда ҳакерлар беш миллионта банк картаси маълумотларини ўмарди
Фото: РИА Новости
Ҳакерлар гуруҳи АҚШдаги дўконлар мижозларидан беш миллионта кредит ва дебет карталари маълумотларини ўғирлади ҳамда унинг бир қисмини сотувга қўйди. Бу ҳақда компьютер хавфсизлигига ихтисослашган Gemini Advisory компанияси хабар берган.
Экспертлар маълумотига кўра, жиноят ортида JokerStash ҳакерлик гуруҳи турибди, у куни кеча маълумотлар бузиб кирилгани ҳақида эълон қилди ва 125 мингта кредит картаси ҳақидаги маълумотни сотувга қўйди.
"Биз бир неча молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилган ҳолда шуни тасдиқладикки, ёзувлар 2017 йилнинг май ойидан то ҳозирги вақтга қадар Saks Fifth Avenue ҳамда Lord & Taylor дўконлари мижозларидан ўмарилган", - дейилади хабарда.
Дўконлар Канаданинг Hudson's Bay Co компанияси тузилмасига киради ҳамда жабрланган мижозларнинг аксарияти Нью-Йорк ва Нью-Жерси штатида истиқомат қилади.
Мавзуга оид
23:20 / 15.01.2026
Гренландияни АҚШдан ҳимоя қилишнинг учта варианти бор – The Economist
22:40 / 15.01.2026
АҚШ Мексикадан наркокартелларга қарши рейдлар ўтказишга рухсат олмоқчи
22:26 / 15.01.2026
Путин Мадурони ағдарган Трампни танқид қилишга журъат этолмади – ОАВ
21:29 / 15.01.2026