Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент қарори: ижтимоий хизматлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
Президент қарори билан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ҳудудларда комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тизими йўлга қўйилиб, хизматлардан фойдаланишга оид барча тартиб-таомиллар тўлиқ электрон шаклда амалга оширилиши белгиланди.
Фото: 123RF
“Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ҳудудларда комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ–383, 18.12.2025 й.) қабул қилинди.
Қарор доирасида 2025 йилда Андижон шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида йўлга қўйилган Ҳудудий ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти тажрибаси асосида 2026–2027 йиллар давомида босқичма-босқич 20 та ҳудудий марказ ишга туширилиши белгиланган. Жумладан, Андижон шаҳри ва Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги марказлар тажрибаси асос қилиб олинади.
Ҳудудий марказлар фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида:
- аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилишини ташкил этиш;
- оғир ҳаётий вазиятдаги болаларнинг ижтимоий мослашув муаммоларини ўрганиш орқали уларни жамиятга интеграция қилиш каби вазифалар белгиланди.
Шунингдек, ҳудудий марказлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига реабилитация, абилитация, физиотерапия ва даволаш-жисмоний тарбия, шунингдек, қараб туриш ва парваришлаш хизматлари кўрсатилиши назарда тутилган.
Ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар ҳудудий марказлар хизматларидан “Инсон” марказларининг йўлланмаси асосида фойдаланади.
Қарорга мувофиқ, ҳудудий марказлар хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ барча тартиб-таомиллар тўлиқ электрон шаклда амалга оширилади.
Мавзуга оид
11:02 / 10.12.2025
Пахта ва ғаллачиликда ҳосилдорлик оширилади: президент қарори қабул қилинди
08:48 / 20.11.2025
Ягона экологик онлайн платформа фаолияти йўлга қўйилади
12:52 / 05.11.2025
Орфан ва ирсий касалликларга чалинган болаларга ёрдам дастури тасдиқланди
15:11 / 04.11.2025