Иқтисодиёт | 07:20 / 30.10.2024
27068
1 дақиқада ўқилади

2025 йилда иш ҳақи ва пенсияларни оширишга қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди

Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун республика бюджетидан 2025 йилда ажратилаётган маблағларнинг чекланган миқдорлари очиқланди.

Фото: Kun.uz

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “2025 йил учун Ўзбекистон давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ва Бюджетнома ишлаб чиқилганини эълон қилди.

Қонун лойиҳасида биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун республика бюджетидан 2025 йилда ажратилаётган маблағларнинг чекланган миқдорлари келтирилган. Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини, шунингдек айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатлар учун бу миқдор 6,6 триллион сўмни сўмни ташкил этиши белгиланмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлари ва харажатлари прогнозлари ҳам келтирилган.

2025 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 6 фоиз ўсиши прогноз қилинган. Ялпи ички маҳсулотнинг кўзланган ўсиш суръатлари саноатда ишлаб чиқаришни 6,1 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,1 фоизга, бозор хизматлари 14,5 фоизга ўсиши ҳисобига таъминланиши прогноз қилинмоқда.

2025 йил учун давлат бюджети даромадлари 308,5 трлн сўм, харажатлари эса 344,6 трлн сўм миқдорида белгиланмоқда.

Мавзуга оид