Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургут эркин иқтисодий зонасида 300 млн долларлик технопарк барпо этилади
Халқаро пресс клубнинг Самарқандда ўтаётган сайёр анжуманининг мавзуси «Самарқанд: Ҳаракатлар стратегияси — амалиёт, ижро, ҳаёт» бўлди.
Вилоят раҳбарлари, мутасаддилар, ишбилармонлар, фермерлар ва ёшлар иштирокида ўтган анжуманда вилоят ҳокими в.б. Туробжон Жўраев пресс клуб модераторининг Ургут туманида яратилаётган эркин иқтисодий зона ҳақидаги саволларига жавоб берди.
Вилоят ҳокимининг сўзларига кўра, эркин иқтисодий зонанинг Ургут-1, Ургут-2, Ургут-3 уч қисмли лойиҳаси жами 181 лойиҳани қамраб олган ва айни пайтда уларнинг 57 таси ишга туширилган.
Ушбу лойиҳа учун қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 881 га ер ажратилмоқда. Айни пайтда бу ерда инфраструктурани яратиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Шу пайтгача 180 дан ортиқ тадбиркор, жумладан, хорижий инвесторлар ушбу зонада ўз лойиҳаларини амалга ошириш истагини билдиришган. Жумладан, хитойлик тадбиркорлар 1,2 млрд. долларлик лойиҳани амалга оширишни мақсад қилишган. Лойиҳа асосан фармацевтика йўналишида амалга оширилиши назарда тутилган эса-да, 300 млн. долларлик технопарк бунёд этилаётганини вилоят ҳокими алоҳида қайд этиб ўтди. Технопаркда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган 5 тача завод бўлади, ушбу заводлар учун мутахассислар тайёрлаб берувчи ўқув муассасаси қурилади.
Ургут эркин иқтисодий зонаси лойиҳаларини амалга ошириш учун Ургут туманида 390, Паст Дарғом туманида 86, Нуробод туманида 360 гектар ер ажратилмоқда, деди ЭИЗ барпо этилиши учун масъул мутасадди. Унинг сўзларига кўра, 2017–18 йилларда ЭИЗда барпо этиладиган янги корхоналарда 5 мингдан ортиқ маҳаллий аҳоли вакиллари доимий иш билан таъминланади.
Мавзуга оид
12:22 / 22.01.2026
Ургутдаги бино бузилишига Маданий мерос бошқармаси ва ҳокимлик изоҳ берди
11:51 / 18.12.2025
"Бу — бирламчи тиббий хизмат тизимидаги катта муаммоларнинг акси" - Саида Мирзиёева Ургутдаги оилавий поликлиникада бўлди
12:00 / 04.12.2025
Самарқанддан Ургутга поезд ҳаракатланмоқда - бу иқтисодиётга қандай таъсир қилади?
16:11 / 27.11.2025