Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GM Uzbekistan механик узатмали «Спарк» ишлаб чиқаришни 3 баробарга оширади
«GM Uzbekistan» АЖ механик узатмали «Спарк» автомобилини ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқда. Бу ҳақда компания сайтидаги хабарда айтилади.
Аввалроқ, «GM Uzbekistan» АЖ ишлаб чиқарилаётган автомобиллар савдоси қайта йўлга қўйилиши билан харидорлар томонидан келиб тушаётган аризалар инобатга олиниб, компания томонидан бозор талабларини қондириш мақсадида талабгир автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми оширилишини маълум қилганди.
«Мижозлар истаги ва бозорнинг ижобий тенденцияларини инобатга олиб, биз механик узатмали «Спарк» автомобили ишлаб чиқариш ҳажмини 6 223 дан 19 993 донагача оширяпмиз. Компания харидорларнинг талабларини қондириш ва барча ариза ва таклифларга ижобий жавоб бериш, шунингдек қулай шартнома тузиш учун барча шароитларни яратиш учун барча зарурий чораларни амалга оширади. Сабрингиз учун миннатдормиз!», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзавтосаноат» огоҳлантириш билан чиққанди.
Мавзуга оид
10:02 / 26.07.2025
Нурафшон кўчасида бетон устунга бориб урилган "Спарк" ҳайдовчиси вафот этди
10:43 / 17.07.2025
Қамчиқ довонида ичида тўрт киши бўлган «Спарк» хандаққа тушиб кетди
13:38 / 19.10.2024
Тошкент вилоятида қўйларни уриб юборган “Спарк” ёниб кетди
08:12 / 01.05.2023