Жаҳон | 20:20 / 31.12.2017
10362
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда дафн маросими вақтида теракт рўй берди

Афғонистонда амалдорнинг дафн маросими вақтида террорчи худкуш ўзини портлатиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. 1TV News телеканали хабарига кўра, ҳодиса Жалолободда рўй берган.

Пажвак агентлиги маълумотига кўра, худкуш маҳаллий амалдорлардан бирининг Мукам Хон қабристонига дафн этилиши вақтида ўзини портлатган.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид