Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон Тожикистон билан чегарадаги воқеалар бўйича текширув бошлади
Аввалроқ Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси охирги ой давомида мамлакат ҳудудига Афғонистон ҳудудидан уч марта террорчилик хуружи содир этилганини маълум қилганди.
Афғонистон Тожикистон билан чегарадаги воқеалар бўйича батафсил текширув бошлади, деб маълум қилди Афғонистон ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий.
"Маълум бир ёвуз ниятли доиралар қўшни давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш ва беқарорлик таассуротини уйғотишга уриниши бизни ташвишга солмоқда", - Афғонистон ТИВ раҳбари.
Муттақий Афғонистон музокараларда ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилишини таъкидлади.
"Биз Афғонистон яна йирик давлатлар ўртасида қарама-қаршиликлар ва рақобат майдонига айланишини истамаймиз. Мақсадимиз – мамлакатни савдо марказига айлантириш ва алоқаларни кенгайтириш", - деди у.
Аввалроқ Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси охирги ой давомида мамлакат ҳудудига Афғонистон ҳудудидан уч марта террорчилик хуружи содир этилганини маълум қилганди.
Афғонистон ОАВнинг хабарига кўра, Муттақий Тожикистон ташқи ишлар вазири билан мулоқот ўтказган ва томонлар биргаликда бундай ҳолатларнинг олдини олиш устида ишлашга келишиб олган.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
10:50 / 12.06.2026