Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дорихонада «Сирли мижоз» тадбирини ўтказиш тартиби белгиланди
Тадбир истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида дори воситаларини ва тиббий буюмларни дорихоналар томонидан чакана реализация қилиш тартибига амал қилишини текшириш мақсадида ўтказилади.
Фото: ТАСС
Ҳукумат қарори билан «Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайинлаш, реализация қилиш ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини назорат қилишда «сирли мижоз» тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низом истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида дори воситаларини ва тиббий буюмларни дорихоналар томонидан чакана реализация қилиш тартибига амал қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш (тиббий диагностика, муолажа, дори буюриш) фаолиятини назорат этишда «сирли мижоз» тадбирини ўтказиш тартибини белгилайди.
«Сирли мижоз» тадбирининг вазифалари қуйидагилардан иборат, жумладан:
- мулкчилик шаклидан қатъи назар, тиббиёт ташкилотлари фаолиятида белгиланган тартибларга риоя қилинишини ўрганиш ва амалдаги талаблар бузилишининг олдини олиш;
- истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва соҳадаги тизимли муаммоларни ўрганиш;
- ўтказилган «сирли мижоз» тадбири натижалари асосида амалдаги талабларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
«Сирли мижоз» тадбирини ўтказиш тўғрисида ваколатли орган томонидан буйруқ чиқарилади.
«Сирли мижоз» тадбирини дорихонада ўтказишда «сирли мижоз» истеъмолчи (харидор) сифатида дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиб олиш учун дорихонага боради.
Бу ҳолатда «сирли мижоз»нинг вазифаси дорихона ходимига мурожаат қилиш, маълум бир дори воситалари ва (ёки) тиббий буюмни мавжудлигини сўраб мурожаат қилиш, тегишли хизмат кўрсатилишидан олдин дорихона фаолиятини кузатиш ҳисобланади.
«Сирли мижоз» тадбири фақатгина аудио ёки видеокузатув мосламаларидан яширин фойдаланилган ҳолда ўтказилганда, амалга оширилган ҳисобланади.
Мавзуга оид
17:35 / 13.12.2025
Тошкентда рецептсиз дори сотиш тўхтади. Дорихоналарда вазият қандай?
15:01 / 10.11.2025
Тошкент шаҳри ва Хоразмда тадбиркорлик зичлиги энг юқори
15:11 / 04.11.2025
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорлар учун имтиёзлар жорий этилди
11:51 / 27.10.2025