Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбири Kun.uz фотонигоҳида
Ғалаба боғидаги амфитеатрда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги билан барча фахрийларни, бутун халқимизни табриклади.

«Бугунги шонли санани биз доимо чексиз қувонч ва чексиз изтироб билан нишонлаймиз.
Сиз, мўътабар фахрийларимизнинг беқиёс мардлик ва матонатингиз, инсоният тарихига абадий ўчмайдиган, буюк саҳифа бўлиб ёзилганини, чуқур миннатдорлик билан эътироф этамиз.
Улуғ ва табаррук ёшларга етиб, бугун орамизда соғ-саломат, дуогўй бўлиб юрган уруш ва меҳнат фронтининг барча жангчиларига, яна бир бор юксак меҳр ва ҳурматимизни изҳор этиб, уларнинг барчаларига чин юракдан ташаккур айтамиз», – деди Шавкат Мирзиёев.

Уруш фожиаларидан сабоқ чиқариб, тинчлик учун курашиш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб бораётгани таъкидланди. Ўзбекистон ўз стратегиясига мувофиқ, тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва динлараро тотувликни асраш, давлат мустақиллигини янада мустаҳкамлаш йўлидан боради.
Тадбир телевидение орқали тўғридан-тўғри намойиш қилинди. Давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги байрам иштирокчилари, нуронийлар билан видеоалоқа орқали мулоқот қилди.
Шавкат Мирзиёев тадбирга келган уруш ва меҳнат фахрийлари билан саломлашиб, ҳол-аҳвол сўради. Уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилади. Кексалар мамлакатимизга тинчлик-осойишталик, халқимизга фаровонлик тилаб дуолар қилди.
Президент нуронийлар билан бирга байрамга бағишланган концерт дастурини томоша қилди.
Тантанада иштирок этган Kun.uz мухбирлари жараён акс этган махсус фотожамланма тайёрлади.
























































Фотомухбир Нуриддин Нурсаидов.
Мавзуга оид
14:40 / 09.05.2025
Ғалаба боғида “Хотира нури” технологик ёдгорлик мажмуаси очилди
14:22 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
16:33 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги «Миллат фидойилари» хиёбонида бўлди
21:19 / 03.05.2025