Жамият | 17:00 / 02.07.2021
11767
3 дақиқада ўқилади

Шерободда соя ўсимлигидан юқори ҳосил олинди: келаси мавсумда мазкур экин майдонлари кўпайиши мумкин

Туманнинг Бўстон ҳудудида илк марта соя экини парваришлаган деҳқонлар маҳсулотдан кутилганидан ҳам яхшироқ ҳосил берганини айтмоқда.

Шеробод туманининг асосий ихтисослашуви қурилиш материаллари, тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, чорвачилик, боғдорчилик, билан бирга деҳқончилик муҳим ўрин тутади.

Қишлоқ хўжалигида пахтачилик, ғалла ва сабзавот етиштиришда шерободликларнинг тажрибаси катта. Шунингдек, анор етиштириб даромад олиш ҳам яхши йўлга қўйилган.

Эндиликда аҳоли учун соядан даромад қилиш муваффақиятли бошланди. Хусусан, жорий йилда очиқ майдонлар ва анор боғлари орасида соя экини парвариши синаб кўрилди.

Жорий йилнинг 1-2 июн куни мамлакатимиз президентининг Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Шеробод тумани “Ойинли” маҳалласи Бўстон ҳудудидаги анорзорлардан бири "Сардорбек Султонбек" масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган боғ кўздан кечирилган эди.

Бугунги кунда мазкур анорзор орасида ҳамда “Бўстонсой” кўп тармоқли хусусий корхонаси ер майдонида экилган соя ўсимлиги ҳосилга кирган. Юртимизда экилаётган дуккакли дон экинлари орасида соя ўсимлигининг қадри баланд бўлиб, буғдой, шоли ва маккажўхоридан кейинги ўринни эгаллайди.

Соянинг дони ва оқсилидан тўрт юздан зиёд турли хил маҳсулот тайёрланади. Унинг дони таркибида 45 фоизгача оқсил ва 25 фоизгача ўсимлик мойи, чорва моллари оқсилида камдан-кам учрайдиган аминокислоталар мавжуд. Соя оқсилидан экологик тоза сифатли мой, таркибида лецитин моддаси сақлайдиган тухум кукуни, қон плазмалари, кўзойнаклар учун сифатли линзалар олинади.

- Олдин бу жойга пахта экиб юргандик, бир икки йилдан бери ҳосилдорлик пасайганди, - дейди “Бўстонсой” хусусий корхонаси раҳбари Турғун Соатмуродов. - Пахтадан икки баробар кўпроқ даромад олишимиз мумкин. Чунки кутилаётган ҳосилдорлик 40 центнергача. 2-сектор ҳудуди "Мажнунтол" маҳалласида жойлашган “Aгрохизмат-Шиндонг” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси билан келишув қилганмиз. Соя етилиши билан тўлиқ етказиб берамиз.

Соянинг энг яхши хусусиятларидан бири у ернинг чўлланиши олдини олади. Тупроқ таркибидаги ўғитларни оширади, илдизи атрофида табиий азот йиғади. Шу тарзда ер унумдорлиги ошади.

Мазкур омил ҳам учун энг асосийларидан бири. Ҳам соя экиб даромад олиш, ҳам ернинг тупроқ унумдорлигини ошириш имконияти кўпчилик учун маъқул келиши турган гап.

Шеробод туман ҳокимлиги ахборот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид