Ўзбекистон | 14:38 / 31.05.2024
5927
2 дақиқада ўқилади

"ОАВни янада эркин қилиш борасида катта режаларимиз бор" - Комил Алламжонов

Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов Жаҳонгир Азимов Миллий масс-медиа фондига раҳбар этиб тайинлангани билан табриклади.

"Жамият учун муҳим лавозимларга иқтидорли ёшларнинг тайинланиши кишини қувонтиради.

Олдига қўйган мақсадлари йўлида Жаҳонгир Азимовга куч-қувват ва омад ёр бўлсин, эзгу қадриятларига доим содиқ қолсин. 

ОАВни янада эркин қилиш борасида катта режаларимиз бор!" деб ёзади Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори ўзгарди.  

Амалда Фонд директори сифатида ишлаб келаётган Акрамжон Фозилов фонднинг Васийлик кенгаши раиси лавозимига маъқулланди. 

Унинг ўрнини эса Жаҳонгир Азимов эгаллади

Жаҳонгир Азимов 1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2016 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2022 йилда АҚШнинг Алабама университетида ижодий журналистика бўйича магистратурани тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини Ўзбекистондаги БМТ доимий координатори идорасида бошлаган. 2017 йилда Ўзбекистондаги биринчи TEDx, TEDxMustaqillikSquare конференциялари ташкилотчиси бўлган. Шундан кейин Voice оf Tashkent’да мустақил муаллиф бўлгган, сўнгра Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлигида, Gazeta.uz нашрида ишлаган; Тошкентдаги Вебстер университетида дарс берган.

Мавзуга оид