Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 15 ёшли ўқувчи тенгқурлари томонидан калтакланиб, умуртқаси синдирилгани айтиляпти
Қарши туманидаги 55-мактабда калтакланган ўқувчининг онаси мурожаат билан чиқди. Унга кўра, бир неча ой олдин аёлнинг ўғлини ўқувчилар мактабда калтаклаган ва боланинг умуртқаси синиб, ҳозиргача тузалмаган. Мактаб директори ишдан олинган.
Фото: Видеодан кадр
Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 55-мактабда ўқувчилар томонидан калтакланган ўсмирнинг онасининг видеомурожаати тарқалди. Унда айтилишича, аёлнинг 2009 йилда туғилган ўғлининг 2023 йил 19 декабрда мактабда умуртқа суяклари синдирилган.
“Мактаб директори ва унинг ўринбосарлари ўғлимга биринчи ёрдам кўрсатмаган, ички ишлар ва “тез ёрдам”га хабар бермаган. Болам беҳуш ҳолатда бир неча соат давомида хонада ушлаб ўтирилган”, – деган аёл мурожаатда.
Мурожаатда мактаб ўқувчилари залда бир болани ургани ҳолати мактаб камераларига тушиб қолгани акс этган видеони ҳам кўриш мумкин. Аёлнинг айтишича, аёл ўғлининг аҳволи ҳақида хабар топгач, мактабга борган ва уни шифохонага олиб борган.
“Мактаб маъмурияти ҳолат ҳақида ҳуқуқ идораларига хабар бермасликни тайинлади. Уни Самарқанддаги клиникада даволатдик. Мактаб маъмурияти вакили касаллик ҳужжатида ўғлим гўё ўйингоҳда ўртоқлари билан ўйнаб йиқилиб тушган деб ёздирган. Болам ҳозир тўшакда. Калтаклаган болаларнинг ота-онаси бирор марта хабар ҳам олмади”, – деган аёл.
Ҳолатга Қашқадарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди. Унда айтилишича, ўқувчилар ўртасида юзага келган ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўрганилиб, қонуний тўхтамга келинган.
“Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиғининг 2024 йил 19 мартдаги тегишли буйруғи билан Қарши туманидаги 55- мактаб директори М.П билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 157-моддаси 2-қисмига асосан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган”, – дейилган расмий муносабатда.
Мавзуга оид
11:00 / 11.12.2025
Инсон органлари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди
09:37 / 08.12.2025
Нигерия: жангари гуруҳ қўлидан 100 нафар мактаб ўқувчиси қутқарилди
15:31 / 29.11.2025
Қашқадарё воҳасида 2300 йиллик қалъа-шаҳар қолдиқлари топилди
12:00 / 26.11.2025