Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркор “қизил” – солиқ хавфи юқори тоифага тушиб қолса, буни қандай ҳал қилиш мумкин?
Солиқ иловасига “Менинг ҳолатимни текшириш” интерфейси киритилди. У орқали солиқ хавфи юқори бўлган тадбиркор ҳолатни ижобий томонга ўзгартириши мумкин. Хўш, қандай?
Фото: Shutterstock
Давлат солиқ қўмитаси тадбиркор “қизил”га тушиб қолганда, ҳолатни қандай ижобий томонга ўзгартириш мумкинлиги борасида тавсия берди.
“Менинг ҳолатимни текшириш” интерфейсида раҳбар ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг шахси ягона миллий меҳнат тизими (“ЯММТ” ИДАК)да тасдиқланмаган бўлса ушбу корхона солиқ хавфи юқори солиқ тўловчи сифатида таснифланади.
Бу муаммони шундай ҳал қилиш мумкин:
— амалдаги раҳбар ва молиявий бошқарув вазифаларини бажарувчи шахс тўғрисидаги маълумотлар ЯММТ тизимига киритилиши (ходим ўзгарганда ёки бошқа бирон сабабга кўра маълумотлар ЯММТга киритилмаслик ҳолатлари учраб туради);
— раҳбар ва молиявий бошқарув вазифаларини бажарувчи шахсларга ҳисобланган иш ҳақидан тегишли солиқлар ушлаб қолинган ҳолда ойлик тўланган бўлиши;
— ЯММТ тизимида шартномани (қўшимча шартнома) рўйхатдан ўтказишда ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоботини топширишда ходимларнинг шахсий маълумотларида хатоликка йўл қўймаслик керак. (фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, ЖШШИР ( жисмоний шахснинг СТИРи), ходимнинг ҳисобот давридаги ҳолати ва бошқа маълумотлари бир-бирига тўғри келиши ва бирламчи ҳужжатлар маълумотларига мослиги);
Шунингдек, хавфни таҳлил қилиш тизимида ҳолатни ўзгартириш учун қуйидагилар зарур:
— меҳнат шартномаларини, уларга қўшимча шартномаларни ЯММТдан рўйхатдан ўтказиш, нотўғри кўрсатилган маълумотларга тузатиш киритиш орқали “Ягона миллий меҳнат тизими” ИДАКда аниқланган камчиликларни бартараф этиш;
— жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобларидаги ноаниқликларни қайта ҳисобот топшириш орқали бартараф этиш;
— “менинг ҳолатимни текшириш” ойнасида янгилаш тугмасини босиш зарур.
Мавзуга оид
11:47 / 03.12.2024
BBC ўзбекистонлик тадбиркор — Дилором Йўлдошевани «дунё бўйлаб илҳомлантирувчи ва нуфузли 100 аёл» рўйхатига киритди
17:02 / 28.11.2024
«Кафолатланмаган тадбиркорлар». Пойтахтдаги юзлаб корхоналар газдан узиб қўйилди
15:19 / 08.11.2024
Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади
11:07 / 07.11.2024