BBC ўзбекистонлик тадбиркор — Дилором Йўлдошевани «дунё бўйлаб илҳомлантирувчи ва нуфузли 100 аёл» рўйхатига киритди
Буюк Британия нашри 2024 йил учун дунё бўйлаб илҳомлантирувчи ва нуфузли аёллар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда астронавт, Нобел мукофоти совриндори, актриса, спортчи, журналист ва бошқа фаоллар қаторида ўзбекистонлик имконияти чекланган аёл Дилором Йўлдошева ҳам бор.

Фото: BBC
Маълум бўлишича, аёл 2 йил олдин ўрим-йиғим пайтида икки оёғидан айрилган. У янги касб-ҳунарларни ўрганиш билан бирга, ёш ўзбек аёлларига тирикчиликка кўмаклашишни мақсад қилган ва шу боис ўзининг тикувчилик бизнесини очишга қарор қилган.
«У тадбиркорлик ва ресурсларни бошқариш асосларини ўрганди ва 40 дан ортиқ шогирдларни тайёрлашни давом эттирди. Бир неча ой ичида унинг компанияси сезиларли даражада ўсди, бепул устахоналар очди ва ишчилар ва мактаб ўқувчилари учун кийим-кечак ишлаб чиқариш бўйича шартномалар тузди», — дейилади BBC хабарда.
Шундан сўнг унинг бизнеси ўзи ва бошқа ўнлаб аёллар учун даромад манбаига айланган.
Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи Дилором Йўлдошева Адлия вазирлиги томонидан «Матонат» номли ҳужжатли фильм тасвирга олинган эди. Унда фожиадан сўнг аёлнинг ҳаётини ўзгартириб юборган ҳодисалар ҳақида сўз боради.
Рўйхатда, шунингдек қўшни қирғизистонлик Жанилсинзат Турганбаева ҳам бор.

Бишкекдаги этнологик музейни бошқарувчи аёл Қирғизистон маданий меросини сақлаш, жумладан «Манас» достонини сақлаш билан боғлиқ вазифани бажаради.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Паркентда 3 бола сувга чўкиб ҳалок бўлди
Жамият | 20:35
-
АҚШ Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришга қарши – ОАВ
Жаҳон | 20:19
-
Исроилнинг ҳужумлари – Эрондаги ҳокимиятнинг мавжудлигига таҳдидми?
Жаҳон | 19:45
-
«ChatGPTʼдан диний саволларга жавоб олиш жоиз эмас» – Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Ўзбекистон | 19:23
Мавзуга оид

16:37 / 02.01.2025
Аёлларнинг ишламаслиги: маданий чекловми ёки иқтисодий?

12:36 / 13.12.2024
Дилором Йўлдошевага “Мардлик” ордени топширилди

20:07 / 03.12.2024
“Қарор қабул қилишда ногиронлиги бор шахслар ҳам иштирок этиши шарт” – Ўзбекистонда ногиронлик муаммолари ҳақида

17:02 / 28.11.2024