Спорт | 22:14 / 25.01.2026
6358
2 дақиқада ўқилади

Австралияда кенгурулар велопойганинг “белига тепишди”

«Мендан ҳамма Австралияда энг хавфли нарса нима деб сўрайди ва мен доим кенгуру деб жавоб бераман. Улар буталар орасида беркиниб туради ва олдингга сакраб чиқади», — деди велопойгада ғолиб бўлган Жей Ван.

Фото: Видеодан кадр

Австралияда ўтаётган Tour Down Under велопойгаси вақтида бир жуфт кенгуру велосипедчилар йўлига сакраб чиқиши кўплаб велосипедчиларнинг ағдарилишига сабаб бўлди, деб хабар берди ABC телеканали.

Ҳодиса Стерлинг шаҳрида мусобақанинг бешинчи босқичи ўтказилаётганда, маррага 100 км қолганида содир бўлди. Кутилмаганда икки кенгуру пойгачилар йўлига сакраб чиқди ва бу велосипедчиларнинг оммавий йиқилишига олиб келди.

«Мендан ҳамма Австралияда энг хавфли нарса нима деб сўурайди ва мен доим кенгуру деб жавоб бераман. Улар буталар орасида беркиниб туради ва олдингга сакраб чиқади. Бугун бу яна бир бор исботланди», — деди велосипедини дарҳол алмаштиришга улгурган ва пойгада ғолиб бўлган UAE Team Emirates-XRG жамоаси аъзоси Жей Ван.

Tour Down Under — Жанубий Австралияда ҳар йили ўтказиладиган бир неча кунлик шоссе велопойгаси бўлиб, январнинг иккинчи сешанбасида бошланади ва олти босқичдан иборат бўлади. Ушбу мусобақа илк бор 1999 йилда ўтказилган.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид