Жаҳон | 22:52 / 29.03.2026
2609
1 дақиқада ўқилади

Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади

Ушбу чора аҳолини шахсий автомобилдан фойдаланишдан воз кечишга ундаш мақсадида жорий этилмоқда. Виктория штатида бир ой давомида, Тасманияда эса июлгача жамоат транспортида юриш бепул бўлади.

Фото: AP

Австралиянинг Виктория ва Тасмания штатларида аҳоли жамоат транспортида бепул юриш имкониятига эга бўлади.

Маҳаллий ҳокимият ёнилғи инқирози давом этаётгани сабабли ана шундай чорага қўл уришга мажбур бўлди, деб хабар берди SBS телекомпанияси.

Ушбу чора аҳолини шахсий автомобилдан фойдаланишдан воз кечишга ундаш мақсадида жорий этилмоқда. Бу эса ўз навбатида ёнилғига бўлган талабнинг камайишига олиб келади.

Виктория штатида бир ой давомида, Тасманияда эса июлгача жамоат транспортида юриш бепул бўлади.

Австралиянинг бошқа штатлари ҳокимиятлари эса ёнилғи инқирози даврида аҳолини қўллаб-қуватлашнинг бошқа кўринишларига эътибор қаратилишини билдирди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид